Ўзнефтгазинспекция

+99871 253-27-96Ишонч телефони

Кўп бериладиган саволлар


  • Автотранспорт воситаларига ўрнатилган 100 литрли 20 м3 лик газ баллонига қанча ҳажмда табиий газ сиғади?

    Автомобилларга метан гази тўлдиришда ҳаво ҳарорати ва газ ҳарорати асосий омил ҳисобланади. Ҳаво ҳарорати иссиқ бўлганда табиийки тўлдирилаётган газнинг ҳарорати хам юқори бўлиб, газ баллонларига камроқ ҳажмда газ кетади.

    Кун совиши билан автомобилларга қуйилаётган метан газининг ҳарорати пасайиб, газ баллонларига кўпроқ ҳажмда газ кетади. Ҳисоб китоб қилиш ТУ 51-166-83 (техник шарт) жадвалида кўрсатилган.

    Мисол учун: 100 литрли 20 м3 газ баллонига 200 атм. босимда газ қуйишида ҳаво ҳарорати + 10 С  дан + 15 С, газнинг ҳарорати 0+4 С бўлиб газ баллони ичида газ қолдиғи 0 атм.босимда бўлса, газ баллонига 24,8 м3 хажмда табиий газ кетади. Агарда газнинг ҳарорати 45+50 С  бўлса, газ баллонига 20,6 м3 хажмда газ кетади. Орадаги фарқ 4,2 м3 ташкил этади.

    Шундай ҳолат 100 литрли 20 м3 газ баллонига 200 атм. босимда газ қуйишида ҳаво ҳарорати + 10 С  дан + 15 С, газнинг харорати 0+4 С бўлиб газ баллони ичида газ қолдиғи 2 атм.босимда бўлса, газ баллонига 24,6 м3 хажмда табиий газ кетади. Агарда газнинг харорати 45+50 С  бўлса, газ баллонига 20,4 м3 хажмда газ кетади. Орадаги фарқ 4,2 м3 ташкил этади.

    Яъни газ харорати қанчалик иссиқ бўлса баллонга кам хажмда ва газ қанчалик совуқ бўлса баллонга кўп хажмда газ кетади.

    Давлат стандарти ГОСТ 27577-2000 бўйича автомобилларга тўлдирилаётган газнинг ҳарорати +60 С ошмаслиги керак.

  • Суюлтирилган ёки сиқилган табиий газ ёқилғисига ўтказилган автотранспорт ҳайдовчисига автомобиль ҳайдаш гувоҳномасидан ташқари қўшимча бошқа гувоҳнома бўлиши керакми, керак бўлса ушбу гувохнома ким томонидан берилади?

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ”Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” юзасидан лицензияга эга бўлган корхона ёки муассаса томонидан ўқитилиб, сиқилган ва суюлтирилган газда харакатланувчи автотранспорт воситаларини хайдаш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома берилади.  Дарслар 8 соатлик программа асосида олиб борилади ва гувохнома берилади.

    Таълим берувчи корхона номи ва манзили:

    “Авто Газ Илм” нодавлат таълим муассасаси ”Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” бўйича фаолиятни амалга оширади. Лицензия 2014 йил 4 июнда NAS UZ 001. MO 0410-05. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилган

    Манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Норазтепа кўчаси, 64-уй.. Тел: иш-248-44-11,уяли-974-00-35. 

    Интернетдаги почта манзили TARP-10@yandex.ru.

  • Қайси меъёрий ҳужжатда янги лойиҳалаштириладиган, кенгайтириладиган ва қайта қуриладиган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари талаблари ёритилган

    “Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари”.“ШНҚ 2.09.20-08”. Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари. меъёрий ҳужжатда янги лойиҳалаштириладиган, кенгайтириладиган ва қайта қуриладиган  автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари талаблари ёритилган

  • Қандай ҳолларда амалдаги технологик курилма регламентига ўзгартиришлар киритилади?

    RH 39.2-027:2011 «Ўзнефтгазказибчикариш» АК корхоналарининг курилмаларини ишлатишда технологик регламентларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби” раҳбарий хужжатининг 9.3.1 пунктига ва ГОСТ 2.503 мувофиқ амалдаги технологик регламентга қуйидаги ҳолларда ўзгартириш киритилади:

    - қўлланилаётган ҳом-ашё ўзгарганда;

    - технологик жараённинг режимлари ўзгарганда;

    - аввал белгиланган ишлатиш ва таъмирлаш қоидаларининг ўзгартириш заруриятидан келиб чиқиб, қурилмани ишлатиш шароитлари конструктив ўзгарганда;

    - аввал ишлаб чиқарилган ишлатиш ва таъмирлаш ҳужжатларида кўзда тутилган, қурилмани ишлатиш усуллари, таъмирлашни амалга ошириш техникаси ва/ёки техник талаблар ўзгарганда;

    - регламентда қурилмани нотўғри ишлашига ёки таъмирлашга олиб келадиган хатолик аниқланганда.

  • Технологик қурилмаларни ишлатиш вақтида қандай технологик катталиклар “Қурилманинг суткалик зайл варақаси”да қайд этилади?

    Технологик қурилмага хизмат кўрсатувчи мутахассис RH 39.2-027:2011 «Ўзнефтгазказибчикариш» АК корхоналарининг курилмаларини ишлатишда технологик регламентларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби”  раҳбарий хужжатига мувофиқ корхона томонидан белгиланган махсус журналда ёки бошқа хисоб юритиш формасида қурилманинг технологик жараённинг ҳақиқий кўрсаткичларини қайд қилиб бориши шарт. Қайд қилинадиган кўрсаткичлар тасдиқланган технологик регламентнинг “Технологик жараён меъёри” бўлимига мос келиши шарт. Қайд қилинадиган журналдаги кўрсаткичларни сони тасдиқланган технологик регламент кўрсаткичлари сонидан кам бўлмаслиги керак.

  • Табиий ёқилғи хажмини “Шартли ёқилғи” хажмига қандай айлантириш мумкин (масалан табиий газ)?

    Шартли ёқилғининг пастки ёниш иссиқлик даражаси 7000 Ккал ўзгармас бўлиб қабул қилинган. Табиий ёқилғини шартли ёқилғига айлантиришда (масалан табиий газ) авваламбор табиий газнинг пастки ёниш иссиқлик даражасини, шартли ёқилғининг пастки ёниш иссиқлик даражаси нисбатидаги ўтказиш коэффициентини ҳисоблаш лозим. Агар табиий газнинг пастки ёниш иссиқлик даражаси 8200 Ккал бўлса, демак ўтказиш коэффициенти 8200:7000=1,17 га тенг бўлади.

     Кейинги ўринларда табиий газнинг хажмини ўтказиш коэффициентига кўпайтириб ёқилғини шартли кўринишда ҳосил қиламиз. У ҳолда, агар табиий газ хажми ўлчов бирлиги “куб.м.” бўлса, демак, шартли ёқилғининг ўлчов бирлиги “кг.у.т.” кўринишда бўлади.

  • Газ йўқотилиши сарфининг диферренцияланган коэффициентини хисобот даврида газнинг амалдаги технологик йўқотишларини ҳисоблашда ишлатиш мумкинми?

    Газ йўқотилиши сарфининг диферренцияланган коэффициентини газнинг амалдаги технологик йўқотишларини хисоблашда ишлатиш мумкин эмас. Мазкур хисоб, «Нефтгазтадқиқот» томонидан ҳар йили ишлаб чиқиладиган ҳужжат буйича амалга оширилади ва факат хақиқий ишлаб чиқаришнинг тўхташ давомийлиги, технологик асбоб ускунанинг иши, газнинг амалдаги параметрларини ва бошқаларни хисобга олган ҳолда амалга оширилади.

  • Газ-нефт конларидаги қозонхоналарнинг қозонагрегатларида режим-созлаш ишлари қандай даврийлик билан амалга оширилади?

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 24.06.2014й. даги № 169-сонли  карори билан тасдикланган “Иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 34 ва 35-бандларига мувофик ишлаётган газдан фойдаланиш ускуналари ҳар 3 йилда камида бир марта режим-созлаш ишларини ўтказиш керак. Газдан фойдаланиш ускуналарида режим-созлаш ишлари қуйидаги холларда амалга оширилади:

    - газдан фойдаланиш ускунасини мукаммал ёки режадан ташқари таъмирлашдан кейин;

    - газдан фойдаланиш самарадорлигига таъсир кўрсатадиган конструктив ўзгартиришлар киритилгандан кейин;

    - газдан фойдаланиш ускунаси режим (технология) хариталари талабларидан мунтазам равишда чекинилган холда ишлаганда;

    - фойдаланилаётган ёқилғининг тури ва тавсифлари ўзгарганда.