Ўзнефтгазинспекция

+99871 253-27-96Ишонч телефони

“Ўзнефтгазинспекция” томонидан нефт маҳсулотларини ноқонуний равишда сотилиши ҳолатлари аниқланганлиги хақида ҳабар бермоқда


Ўзбекистон янгиликлари

Жорий йилнинг 10 октябр куни давомида “Ўзнефтегазинспекция” томонидан Фарғона вилояти ҳудудида фаолият юритиб келаётган нефть ва нефть маҳсулотларини қайта ишловчи ноқонуний цехларни аниқлаш бўйича тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар натижасида, Фарғона шаҳар, Кимёгарлар кўчаси, 6-Г уйда жойлашган “Фарғона статс оил” масъулияти чекланган жамияти кўздан кечирилганда нефт махсулотларини ноқонуний равишда, яъни ваколатли ташкилотлардан хулосалар олмасдан қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Жамият томонидан юқоридаги ерда ноқонуний йўл билан қўлбола усулда нефть хом ашёсини қайнатиш цехи ташкил қилинган. Технология бўйича қайнатиш жойи тўғридан-тўғри усули билан газконденсатни совутиш қурилмаси диаметри 40 мм ли бўлган 4 та пўлат қувур орқали 80 метр масофага ариқ орқали олиб ўтилган. Жамиятда 2 та ер ости сиғимлар, 7 дона ер устки сиғимлар, 4 дона 1 тн лик елим идиш, 20 дона 20 литрлик елим идишлар, 4 дона 200 литрлик темир бочка ва 2 дона 1 м3лик горизонтал сиғим мавжудлиги аниқланди.

2.jpg

Умуман айтганда корхонада нефть ва нефтмаҳсулотларни қайта ишлаш цикли ташкил қилинган. Аниқланган ашёвий далиллар қаторига 5 тонна нефть ҳомашёси, 5,5 тонна дизель ёқилғиси, 23,5 тонна саноат мойи, шунингдек 12 тонна нефть шағали ва 3 тонна нефть кокси киради.

Нефть ҳомашёлар ҳамда қайта ишланган маҳсулотлар ва мойлар темир сиғимларда сақланган. Ҳозирги вақтда сиғимлардаги нефтмаҳсулотларнинг умумий ҳажми аниқланмоқда.

3.jpg

Маҳсулотлар сифатини аниқлаш учун сиғимлардан 5 та наъмуна олиниб, батафсил таҳлил қилиш учун Фарғона нефтни қайта ишлаш заводнинг кимьёвий назорат лабораториясига юборилди.

Тахминларга кўра, ноқонуний ҳом ашё манбаи яқин атрофдаги ҳом нефть қазиб олиш ва қайта ишлашга ихтисослашган корҳоналардан олинган.

4.jpg

Нефть ва нефтмаҳсулотларни етказиб бериш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича профилактик тадбирлар давом этмоқда. Шу сабабли, мауммоларга йўл қуймаслик учун “Ўзнефтегазинспекция” тадбиркорларга қонунга риоя қилишни ва ўз фаолиятини қонун доирасида олиб боришни қатьий тавсия қилади.

Ўзнефтегазинспекциянинг ахборот хизмати