Ўзнефтгазинспекция

+99871 253-27-96Ишонч телефони

Табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилиш ҳолатлари аниқланди


Ўзбекистон янгиликлари

Энергетика вазирлги ҳузуридаги “Ўзнефтгазинчпекция”, мажбурий ижро бюроси ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ билан биргаликда табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган профилактика чора-тадбирлар доирасида жорий йил январь ойидан 4 февралига қадар Республика ҳудудлари бўйича табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш бўйича 900 га яқин қоидабузарликлар аниқланди. Умумий фойдаланилган ноқонуний газ ҳажми миқдори 9 млн. 200 минг метр кубни ташкил этди.

Бўлиб ўтган тадбир давомида энг жиддий ҳуқуқбузарликлар Қорақалпоғистон Республикасида аниқланди. “РУАД” МЧЖ га қарашли асфалт заводида жами 67 минг метр куб ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Бундан ташқари Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида жойлашган керамик буюмлари ишлаб чиқарувчи “Ходжимаматов” корхонаси томонидан газ тармоқларига ноқонуний равишда уланиш ҳолати аниқланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 48 минг метр куб ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Тошкет вилоятида ҳам табиий газ таъминоти тизимига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган. Қибрай туманида жойлашган У.Шаддулаевга тегишли иссиқхона хўжалиги томонидан жами 123 минг метр куб ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Яна бир табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати Тошкент туманида аниқланди. А.Воҳидовга тегишли иссиқхона хўжалиги томонидан жами 60 минг метр куб ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Табиий ва суюлтирилган газдан тўғри ҳамда қонуний фойдалиш чора-тадбирлари давом этмоқда

 

Ўзнефтгазинспекциянинг ахборот хизмати