Ўзнефтгазинспекция

+99871 253-27-96Ишонч телефони

Автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларидаги санитар- гигиеник шахобчаларни ҳолатини ўрганиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи Хоразмда


Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги “Йўлбўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 793-сон қарори ва 2020 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМ-433-сонли қарорига мувофиқ жамоат мақсадларига мўлжалланган ва кеча-кундуз ишлайдиган, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланмаган автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўйилмаслиги белгиланган эди.


Ушбу қарор ижроси юзасидан автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларда санитария-гигиена шохобчаларини жиҳозлаш ва мавжудлигини ўрганиш ҳамда мониторинг қилишни ташкил этиш бўйича Республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этилган.

Шу муносабат билан, ишчи гуруҳлар 3-7- май кунлари ўрганиш ишларини олиб бориш мақсадида вилоятимизда ўз иш фаолиятини бошлади.

Ўрганишлар давомида Автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларда санитария-гигиена шохобчаларини жиҳозлаш, мавжудлигини ўрганиш ва уларнинг ёнғин ҳавфсизлиги талабларига мувофиқлигини ҳам ўрганиш кўзда тутилган.