Ўзнефтгазинспекция

+99871 253-27-96Ишонч телефони

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларидаги ноқонуний ҳолат бартараф этилди!


Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизматининг “Ўзнефтгазинспекция” ҳамда “Ўзтрансгаз” АЖ билан ҳамкорликдаги назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Жорий йилнинг июнь-июль ойларида Автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида ўтказилган навбатдаги тадбирлар давомида бир қатор АГТКШларида табиий газдан фойдаланишда қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, Бухоро вилоятидаги 3 та АГТКШда 2,2 млрд сўмлик, Самарқанд вилоятидаги 2 та АГТКШда 3,3 млрд сўмлик, Сирдарё вилоятидаги 5 та АГТКШда 3,6 млрд сўмлик, Жиззах вилоятидаги
17 та АГТКШда 31,3 млрд сўмлик ва Қашқадарё вилоятидаги 1 та АГТКШда 1,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланаган.

Қоидабузарликларни келиб чиқиши АГТКШларининг ўлчов тизимларидаги кўрсаткичларга ташқи таъсир билан боғлиқ эканлиги жуда ачинарли ҳолат.

Ҳисоб-китобларга асосан, мазкур корхоналар томонидан давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 41,9 млрд сўмни ёки 209 мингга яқин хонадонларни ёз мавсумидаги бир ойлик истеъмолига тенг бўлган табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинганлиги маълум бўлди.

“Ўзнефтгазинспекция” ахборот ҳизмати