Ўзнефтгазинспекция

+99871 253-27-96Ишонч телефони

Газ тўлдириш шохобчаларида техника ва ёнғин хавфсизлиги кучайтирилмоқда.


Ўзбекистон янгиликлари

104dc4007cb943814c8e5.jpg

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 207-F-coнли фармойиши, вилоят ҳудудида аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектларида табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ва талабларига риоя этилишини ўрганиш, бахтсиз ходисаларнинг олдини олишга доир таклифларни ишлаб чиқиш бўйича вилоят комиссиясининг тегишли баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек, жорий йилнинг сентябрь ойига қадар вилоят ҳудудида фаолият кўрсатувчи АГТКШларда содир бўлаётган ёнғинларни олдини олиш мақсадида Наманган вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Наманган вилоят Прокуратураси, шунингдек, Наманган Ҳарбий прокуратураси, “Ўзнефтгазинспекция” Наманган вилояти ҳудудий бўлими “Саноат хавфсизлиги” Давлат қўмитаси Наманган вилояти бўлими иштирокида амалий ўқув семинари ўтказилди, ўқув семинарда вилоят ҳудудида фаолият кўрсатувчи автомбилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси раҳбарлари ва техник ходимлари қатнашди.

4ba95a8caf8c945da2a90.jpg

Ўқув семинари давомида “Ўзнефтгазинспекция” Наманган вилоят бўлими бошлиғи Э.Ахмедов томонидан уларга назоратчининг иш жойида бўлиши, шохобчага кираётган автомобилларни газ баллон ҳужжатларини мунтазам кўрикдан ўтказилиши, гидро синов муддати ўтган, яроқсиз, рухсат этилмаган газ баллонларга газ тўлдирилмаслиги, автомобиллар газ баллонларига 200 босимдан юқори босимини сиқилган газ тўлдирилмаслиги, назорат ўлчов воситалари, мавжуд ҳимоя тизимларини давлат қиёслов кўригидан белгиланган муддат даврий кўрикдан ўтказилиши, “технологик регламент” талабларга тўла риоя қилиниши, шохобчадаги технологик асбоб ускуналар ва технологик жараёнлар лойиха техник хужжатларга мувофиқ бўлиши бўйича жамият раҳбарларига, техник ходимларга профилактик тушунтириш ишлари ўтказилди.

Ўзнефтгазинспекция ахборот хизмати